Categories
Эътироф

Соғлом она — соғлом авлод кафолати

Аҳоли саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш йўлида маҳаллий тиббиёт муассасалари фаолияти муҳим аҳамият касб этади. Шу жиҳатдан, Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 78-оилавий поликлиникада амалга оширилаётган ишлар алоҳида эътирофга лойиқ.

Categories
Эътироф

Фарғонада ёш ва малакали шифокорлар авлоди шаклланди

Олтиариқда шифокор Элдорбек Оламназаровнинг оиласи шифокорлар сулоласи сифатида танилган. Отаси Эркинжон Болтаев кардиолог, онаси Санобар Норматова акушер-гинеколог сифатида фаолият кўрсатади.

Categories
Ташаббус Эътироф

Ҳар бир хонадонда — соғлом ҳаёт назорат остида

Аҳолини юрак-қон томир касалликларидан муҳофаза қилиш, хасталикларни барвақт аниқлаш ва хавфли ҳолатларни олдини олиш — бугунги кун тиббиётининг энг долзарб вазифаларидан биридир. Шу мақсадда Тошлоқ туманида мунтазам патронаж кўриклари ўтказиб келинмоқда. Айни кунларда Тошлоқ тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 52-оилавий поликлиника ҳамширалари ҳам фаол иш олиб бормоқда. Жумладан, патронаж ҳамширалар Маҳлиё Абдуллаева, Назокат Юсупова, Л.Фозилжонова ва Дилором Муртазаевалар режа асосида хонадонма-хонадон тиббий кўрик ўтказди.

Categories
Эътироф

Зарифахон Носировага қимматбаҳо совға тақдим этилди

Маълумки, «Ҳамшира – 2025» республика кўрик-танловининг якуний босқичида турли номинацияларда ғолиблар аниқланган эди. Уларнинг орасида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали ҳамшираси Зарифахон Насирова “Йилнинг энг яхши реанимация ҳамшираси” йўналишида 3-ўринга лойиқ деб топилганди.

Categories
Эътироф

Муқаддасхон — “Йилнинг энг яхши лаборанти”

Республика Суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказида “Йилнинг энг яхши лаборанти” кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди. Танловда жами 16 нафар иқтидорли лаборантлар иштирок этди.

Categories
Ташаббус Эътироф

Ўзбекистон туманида касб байрами ўтказилди

Чақалоқ дунёга келгандан кейин уни онасидан ҳам аввал қўлга оладиган инсоннинг меҳнатлари эъзозланиб, ҳар йили дунё бўйича 5 май санаси Халқаро доялар куни сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан бугун, Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашма бош ҳамшираси Ёқутхон Сиддиқова ташаббуси билан касб байрами ўтказилди.