Bo'lim: Факт-рақамларда
Фарғонада гепатитга қарши кураш: таҳлиллар, скрининг ва профилактика
28 июль — Халқаро гепатитга қарши кураш куни муносабати билан Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида давра суҳбати ва амалий тадбирлар ташкил этилди. Тадбирда вирусли гепатитларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва даволаш масалалари муҳокама қилинди. Мутахассислар келтирган рақамлар эса гепатитга қарши кураш нафақат профилактика, балки яширин кечаётган касалликларни аниқлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини кўрсатди.
Инсон қадри устувор бўлган ислоҳотлар
Мустақиллик йилларида инсон саломатлиги энг устувор қадриятга айланди. Риштон туманида она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар бунинг амалий ифодасидир.
Нурга элтувчи ислоҳотлар
Кўриш қобилияти инсон учун энг бебаҳо неъматлардан бири. Уни асраш ва тиклаш эса замонавий тиббиётнинг энг муҳим вазифаларидан. Бугун Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалида айнан шу мақсад йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Фарғонада “Кексалар ҳафталиги”: Нуронийлар саломатлиги эътибор марказида
Ўзбекистонда 2–8 октябрь кунлари анъанавий равишда “Кексалар ҳафталиги” ўтказилди. Мазкур ҳафталик доирасида бутун мамлакат бўйлаб нуронийларнинг саломатлигини асраш ва уларга муносиб тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилди.
«Соғлом аёл — соғлом миллат: Фарғонада онкологияга қарши кучли қадам»
Фарғона вилоятида аёллар саломатлиги давлат эътиборида. Чунки соғлом она — соғлом авлод, соғлом авлод эса — кучли келажак пойдеворидир.
Халқимизнинг ўртача умр кўриш давомийлиги қанча?
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,1 ёшга етди. 1991 йили 66,4 ёш эди.
Шифохонага 1.3 млрд сўм маблағ сарфланди
Яқинда вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 144 дона замонавий моноблок, 50 дона принтерлар сотиб олди. Бунга «Ташаббусли бюджет» нинг 1.3 млрд сўм маблағи жалб этилди.