Bo'lim: Эътироф
70 ёш — кексалик эмас
«Шу ёшга кирсам ҳам ўзимни ёшлардек ҳис қиламан. Авваллари бу ёшдагиларни хассаси бор кексалар деб тасаввур қилардим. Ҳечам ундай эмас экан», — дейди Авазбек Акбаров суҳбатимизда.
Меҳнатга берилган баҳо
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали директори Камолиддин Раҳмоновнинг ҳам ана шундай қувончли куни. У «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди.
Бир поликлиникадан — уч юксак эътироф (видео)
Меҳнати эътироф этилган оддийгина ҳамшира — Маҳлиёхон Исмоилова. Мукофот соҳиби билан суҳбат
Юракни шунчаки кўриш эмас, уни тушунишга интилаётган шифокор
1991 йил 14 февраль. Ўзбекистон ҳаётида янги давр бошланиши арафасида Умиджон Абдуллаев дунёга келди. Бугун у мустақиллик тенгдоши бўлган авлод вакили сифатида Фарғона тиббиётида ўз ўрнига эга бўлиб бораётган шифокорлардан.
«Баъзан касбнинг ўзи сизни танлайди»: мустақиллик тенгдоши Сарвархон Юлдашов ҳақида
У Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиалида врач-офтальмолог бўлиб ишлайди. Бугун 35 ёшли шифокорнинг тиббиётдаги меҳнат стажи 10 йилга етган.
Кўз нурини асраш йўлида
Қўқон шаҳридаги Ўрда майдонида ўтказилган соғломлаштириш тадбирида юзлаб фуқаролар сайёр тиббий хизматдан фойдаланиш имконига эга бўлди. Тадбир давомида Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалининг кўчма мобил офтальмологик клиникаси аҳолига бепул кўз кўригини ташкил этди.
Ҳамширалар онаси
Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси Хурсаной Шарипова ушбу соҳада қирқ бир йилдан буён фаолият юритиб келади.
Икки карра республика ғолиби — Муқаддасхон Расулова
Муқаддасхон Расулова — суд тиббиёти соҳасида ўз меҳнати ва профессионаллиги билан танилган етакчи мутахассислардан бири. У Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Фарғона филиали Қўқон туманлараро бўлимида фаолият юритиб келмоқда. Касбига садоқати, аниқлик ва масъулиятли ёндашуви билан у соҳада юқори натижаларга эришиб, икки карра республика ғолиби сифатида эътироф этилган.
Ҳаётини ҳақиқат ва адолат хизматига бағишлаган инсон
Инсон умри — босиб ўтилган йўл, ортда қолган из ва одамлар хотирасида сақланиб қолган эзгу амаллар билан қадрли. Шундай инсонлар бўладики, уларнинг бутун ҳаёти бир соҳа, бир касб, бир масъулият билан чамбарчас боғланиб кетади. Тиббиётнинг мураккаб ва ўта масъулиятли йўналишларидан бири бўлган суд-тиббий экспертиза соҳасида узоқ йиллар ҳалол ва фидокорона меҳнат қилган Ҳасанбой Ҳайдаров ана шундай инсонлардан эди.
Исмигул Республика босқичига йўл олди
Фарғонада “Ҳамшира – 2026” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Танловнинг амалий босқичи 17 апрель куни Республика ўрта тиббиёт ва фармацевт ходимлари малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази Фарғона ҳудудий филиалида, назарий босқичи эса шу куни Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Фарғона филиалида ўтказилди.