Bo'lim: Мутахассис минбари
Саратоннинг олдини олиш ўз қўлимизда
Саратон деган сўзнинг ўзи одамни хавотирга солади. Лекин унинг олдини олиш ҳақида гап кетганда, кўпчилик бунинг учун нима қилиш мумкинлигини ўйлаб кўрмайди. Аслида эса саратонга қарши кураш касаллик аниқланганидан кейин эмас, ундан анча олдин бошланади.
Фарғонада мураккаб реконструктив урологик амалиёт бажарилди
Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалида навбатдаги маҳорат дарси ўтказилди.
Уйдан чиқмасдан шифокор қабулига навбат олиш мумкин
Кеча поликлиникамизга келган беморлардан бири шифокор ҳузурига уйидан туриб навбат олган эди. У поликлиникага белгиланган вақтда келди ва қабул жараёни ортиқча кутишсиз ташкил этилди. Бу — рақамли тиббиёт тизими яратаётган энг оддий, аммо муҳим қулайликлардан бири.
Тиббиёт ходимлари ОИВ инфекциясидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугунги кунда тиббиёт ходимлари, айниқса турли муолажаларни бажараётган ўрта тиббиёт ходимлари орасида ОИВ инфекцияси юқиш хавфи сақланиб қолмоқда. Сабаби, улар иш жараёнида қон ва бошқа биологик суюқликлар билан доимий мулоқотда бўладилар.
Менингококк инфекцияси куз–баҳорда нега кўпаяди?
Бир қарашда оддий шамоллашга ўхшаш бошланган бу касаллик айрим ҳолларда жуда тез оғирлашиши мумкин. Шифокорлар айтишича, куз-қиш ва эрта баҳор ойларида менингококк инфекцияси кўпроқ учрайди. У қандай юқади? Қандай белгилари бор? Ундан қандай ҳимояланиш мумкин?
Эрта ҳомиладорлик — ёшлик орзуларини синовга қўйма!
Бугунги кунда жамиятимиз олдида турган жиддий муаммолардан бири — эрта ҳомиладорликдир. Бу нафақат соғлиқ, балки инсон тақдири, оилавий барқарорлик ва келажак масаласи ҳамдир.
Дори эмас, табиат даво: физиотерапия сирлари
Физиотерапия — бу клиник тиббиётнинг муҳим йўналишларидан бири бўлиб, табиий (қуёш нури, ҳаво, сув, шифобахш балчиқ) ва сунъий физик омиллар (электр токи, магнит майдони, сунъий ёруғлик манбалари, ултратовуш ва бошқалар) таъсирини ўрганади ҳамда уларни касалликларни даволаш ва олдини олиш мақсадида қўллаш усулларини ишлаб чиқади.
“Захм – танага тушган тамға, руҳга урилган жароҳат”
Захм — оғриқсиз бошланиб, умрбод из қолдирувчи касаллик. Ҳаётингиз учун жавобгар бўлинг.
Эрталаб нонушта қилмаслик – организм учун зарарли!
Инсон соғлом ва узоқ умр кўришига таъсир этувчи бир қанча омиллар мавжуд. Овқатланиш тартиби, озуқалар таркиби, дам олиш ва ишни тўғри ташкил этиш, ижтимоий муносабатлар, табиат ва жамиятнинг таъсири, ирсий омиллар шулар жумласидандир. Биргина тўғри овқатланиш тартибини йўлга қўйиш орқали юқори ҳазм йўллари хасталикларини бир неча бараварга камайтириш мумкин.
Алкоголнинг юракка таъсири
Доимий равишда алкоголли ичимликлар ичиш юрак мушакларида кўп миқдорда ёғлар йиғилишига ва мушакларни бўшашиб қолишига олиб келади.
Бу эса юракни нормал фаолияти юритишини бузади. Натижада атеросклероз, қон босими ошиши каби касалликларни орттириб оласиз.