Bo'lim: Спорт билан соғлом ҳаёт сари
Нидерландия — велосипедлар ва соғлом ҳаёт юрти
Нидерландия дунёда “велосипедлар мамлакати” сифатида танилган. Бу бежиз эмас: мамлакатда аҳоли сони тахминан 18 миллион бўлса, велосипедлар сони 22 миллиондан ортиқ. Яъни ҳар бир киши ҳисобига ўртача 1,3 велосипед тўғри келади!
Соғлом ҳаёт сари — биргаликда қадам ташлаймиз!
14 ноябрь — Халқаро диабетга қарши курашиш куни олдидан, шунингдек, ноябрь ойи — бутун дунё бўйлаб Халқаро диабет ойлиги муносабат билан Фарғона шаҳрида жисмоний фаоллик ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи қизиқарли тадбирлар ўтказилди.
Қувасойлик ва Фарғона туманилик саломатлик тарғиботчилари спортда куч синашди
Соғлом турмуш тарзини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, соғлом ҳаёт намунаси бўлиш мақсадида Саломатлик ва стратегик ривожланиш институтининг Қувасой шаҳри ҳамда Фарғона тумани бўлимлари, тиббиёт бирлашмалари касаба уюшмаси билан ҳамкорликда спорт тадбири ташкил этилди.
Ўзбекистон туманида марафон: соғлом ҳаёт сари қадам!
Ўзбекистон туманида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга бағишланган амалий тадбир бўлиб ўтди. 94-оилавий поликлиникада “Кексаларни эъзозлаш ойлиги” ҳамда “Тарғибот-тушунтириш ишлари”ни самарали ташкил этиш ва ҳужжатларни юритиш бўйича тажриба алмашиш мақсадида туманлараро семинар ташкил этилди.
“Спартакиада-2025”: Фарғоналик тиббиёт ходимлари спорт майдонида беллашди
Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида тиббиёт муассасалари ходимлари ўртасида “Спартакиада-2025” спорт мусобақасининг мини-футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича эркаклар ҳамда аёллар ўртасидаги саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Биз соғлом турмуш тарафдоримиз!
Фарғона шаҳридаги 25-сонли умумтаълим мактабида “Соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Қишлоқ спорт майдонида — саломатлик байрами
Фарғона тумани Чимён қишлоғидаги “Баҳор” маҳалласи спорт майдонида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган тадбир ёрқин байрам руҳида ўтди.
“Соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида ёшлар ижодий баҳсда
Тошлоқ туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Бағдодликлар скандинавча юришда иштирок этишди
Боғдод туманида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган йирик спорт тадбири бўлиб ўтди. “Соғлом ҳаёт учун – 5000 қадам” шиори остида “Скандинавча юриш” марафони аҳоли учун ҳақиқий байрам кайфияти улашди.
Ёшлар гиёҳвандликка қарши!
Қувасой шаҳридаги “Водий гавҳари” болалар соғломлаштириш оромгоҳида навбатдаги соғломлаштириш тадбири ўтказилди. Бу галги тадбирда “Гиёҳвандлик – умр заволи” шиори остида расмлар кўрик-танлови ва спорт машғулотлари ташкил этилди.