Bo'lim: Ташаббус
Саломатлик марафонининг мақсади нима?
Фарғона шаҳрида аҳоли ўртасида касалликларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган «Саломатлик марафони» давом этиб, унда поликлиника жамоаси ҳам фаол иштирок этмоқда.
Меҳр ва эътибор — инсон қадри йўлида
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилояти минтақавий филиали раҳбарияти ва мутахассислари панэнцефалит билан курашаётган болажонлар ҳолидан хабар олди.
Вазир ўринбосари фарғоналик IT-ҳамширалар билан очиқ мулоқот қилди
Фарғонада соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Олим Омонов ахборот тизимлари билан ишловчи ҳамширалар билан учрашди. Расмий йиғилишдан кўра очиқ мулоқот руҳида ўтган суҳбатда рақамлаштиришнинг тиббиёт ходимлари ва беморлар ҳаётидаги ўрни, ҳамшираларнинг иши, муаммолари ва келгусидаги режалари муҳокама қилинди.
Инфаркт ва инсультда «олтин вақт»ни бой бермаслик учун янги маршрутлар ишлаб чиқилмоқда
Фарғона вилоятида инфаркт ва инсульт билан оғриганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш, уларни зарур имкониятларга эга шифохоналарга тез етказиш бўйича янги ёндашувлар кўриб чиқилмоқда.
Бешариқ ва Фурқатда «Саломатлик марафони» қандай натижа берди?
Бир ой ичида Фурқат туманида қарийб 70 минг нафар аҳоли тиббий муассасаларга мурожаат қилди, 30 мингдан ортиқ фуқаро скрининг текширувларидан ўтди, юрак-қон томир касалликлари бўйича юқори технологияли диагностика йўлга қўйилди. Бешариқ туманида эса минглаб аҳоли соғлом турмуш тарзи ва касалликлар профилактикаси бўйича қамраб олинди, рақамли тиббий платформалардан фойдаланишга ўргатилди.
Бувижонлар учун фойдали мулоқот (фото+видео)
Фарғонада 20 нафардан ортиқ фахрий бувижонлар шифокорлар билан очиқ мулоқот қилди. Учрашувда соғлом турмуш тарзи, касалликларни эрта аниқлаш ва узоқ умр кўриш сирлари ҳақида сўз юритилди. Мутахассислар иштирокчиларни қизиқтирган саволларга ҳам жавоб берди.
Она ва бола саломатлиги бўйича мониторинг ва тарғибот ўтказилди
Фарғона вилоятида она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш ҳамда аҳолига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиали мутахассислари томонидан шаҳар ва туманларда қатор тарғибот, мониторинг ва амалий ёрдам тадбирлари ташкил этилди.
Стерилизация — бу шунчаки тиббий ускуналарни ювиш эмас
Яқинда шифохоналарда стерилизация жараёнининг самарадорлигига таъсир этувчи омиллар ва сифат бошқаруви методларининг ролига бағишланган илмий тадқиқот иши тайёрланди. Ушбу тадқиқотда тиббиёт муассасаларида инфекция назоратини кучайтириш, стерилизация жараёнини такомиллаштириш ҳамда амалиётда учрайдиган асосий муаммоларни аниқлаш масалалари ўрганилган.
Ўзбекистонда Миллий дендрология боғи барпо этилди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири ва Миллий дендрология боғини барпо этиш ташаббуси юртдошларимиз учун катта илҳом манбаи бўлди.
Юракларга ҳаёт, кўзларга нур қайтди
Фарғона вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида тарихий қадам қўйилди — илк бор туғма юрак нуқсонига чалинган 16 нафар болажоннинг юрагида эндоваскуляр усулда (томир орқали, очиқ жарроҳликсиз) амалиёт муваффақиятли бажарилди.