14 ноябрь — Халқаро диабетга қарши курашиш куни олдидан, шунингдек, ноябрь ойи — бутун дунё бўйлаб Халқаро диабет ойлиги муносабат билан Фарғона шаҳрида жисмоний фаоллик ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи қизиқарли тадбирлар ўтказилди.
Академик Ё.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали ҳамда Фарғона вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази ташаббуси билан ташкил этилган ушбу акцияга вилоят Спорт бошқармаси ва Саломатлик ҳамда стратегик ривожланиш институтининг ҳудудий бўлинмалари ҳам фаол ҳамкорлик қилди.
Тадбир доирасида “Соғлом ҳаёт сари — биргаликда!”, “Соғлом турмуш тарзини шакллантириш”, “Соғлом ҳаёт сари — 5000 қадам!”, “Бадантарбия” ва “Оммавий юриш” каби марафонлар ўтказилиб, иштирокчилар жисмоний фаоллик ва соғлом ҳаётнинг аҳамияти ҳақида амалий тарзда маълумот олдилар.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, бундай тадбирлар аҳоли ўртасида диабет ва ОИТС каби касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш маданиятини шакллантириш ҳамда ёшларни фаол ҳаётга ундашда муҳим аҳамият касб этади.
Соғлом ҳаёт — ҳар бир инсоннинг қўлида! Биргаликда ҳаракат қилсак, натижа янада кучли бўлади!
Бизни телеграмда ҳам кузатиб боринг:
https://t.me/soglomfargona