Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида тиббиёт муассасалари ходимлари ўртасида “Спартакиада-2025” спорт мусобақасининг мини-футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича эркаклар ҳамда аёллар ўртасидаги саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Тадбир Фарғона вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти кенгаши ҳамда Cпорт бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Мусобақада 200 нафарга яқин тиббиёт ходими спортнинг турли йўналишларида беллашди.
Шашка тури бўйича ғолиблар
Эркаклар:
- Мухторали Гапиров — Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмаси ходими
- Донёр Турдиматов — Вилоят патологик анатомия бюроси ходими
- Абдусалом Бойтемиров — Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходими
Аёллар:
- Наргиза Қўчқорова — Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходими
- Ирода Холиқова — Қува тумани тиббиёт бирлашмаси ходими
- Наргиза Хожиматова — Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали ходими
Шахмат тури бўйича ғолиблар
Эркаклар:
- Неъматжон Отаев — Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмаси шифокори
- Шукрилло Мирзаев — Қува тумани тиббиёт бирлашмаси ходими
- Аъзамжон Рахматов — Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходими
Аёллар:
- Дилфуза Жўрабоева — Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходими
- Фарида Мадрахимова — Тошлоқ тумани тиббиёт бирлашмаси ходими
- Назокат Ёқубжонова — Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмаси ходими
Стол тенниси бўйича ғолиблар
Эркаклар:
- Баҳром Ирисов — Қува тумани тиббиёт бирлашмаси ходими
- Ҳусанбой Якубов — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали ходими
- Отабек Исоқов — Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ходими
Аёллар:
- Зухрахон Рахимова — Фурқат тумани тиббиёт бирлашмаси ходими
- Марвархон Арипова — Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходими
- Фарида Мадрахимова — Қува тумани кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамшираси
Мини-футбол бўйича натижалар
- Фурқат тумани тиббиёт бирлашмаси жамоаси
- Данғара тумани тиббиёт бирлашмаси жамоаси
- Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмаси жамоаси
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан тақдирланиш маросимида диплом ва эсдалик совғалар билан муносиб рағбатлантирилди.