Ўзбекистон туманида марафон: соғлом ҳаёт сари қадам!

Ўзбекистон туманида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга бағишланган амалий тадбир бўлиб ўтди. 94-оилавий поликлиникада “Кексаларни эъзозлаш ойлиги” ҳамда “Тарғибот-тушунтириш ишлари”ни самарали ташкил этиш ва ҳужжатларни юритиш бўйича тажриба алмашиш мақсадида туманлараро семинар ташкил этилди.

Тадбирнинг энг қизиқарли қисми — анъанавий “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” пиёда юриш марафони бўлди. Бу сафар юзлаб аҳоли вакиллари — ёшу қарилар, шифокорлар ва фаол фуқаролар бир сафда пиёда юриб, соғлом ҳаёт ғоясини амалда намоён этдилар.

Марафон давомида нуронийлар билан самимий суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг соғлом овқатланиш ва узоқ умр кўриш ҳақидаги саволларига мутахассислар жавоб беришди. Шунингдек, “Соғлом овқатланиш столи” ҳам катта қизиқиш уйғотди — бу ерда қатнашувчилар қайси маҳсулотни қай тарзда ва қай пайтда истеъмол қилиш кераклигини билиб олишди.

Untitled-8
Untitled-3
Untitled-5
Untitled-7
Untitled-6
Untitled-4
Untitled-2
Untitled-1

Тадбир аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи маданиятини янада кучайтириш, ҳар бир инсонни ҳаракат ва тўғри овқатланишга ундаш мақсадини кўзлади.

Бу каби ташаббуслар анъанавий тарзда Саломатлик ва стратегик ривожланиш институтининг Фарғона вилоят бўлинмаси ҳамда Ўзбекистон тумани бўлими томонидан амалга оширилмоқда.