Categories
Ташаббус

Ҳар бир инсонга меҳр ва эътибор

Фарғона шаҳридаги кўп тармоқли марказий поликлиника бугун аҳолининг ишончи ва эътиборига сазовор бўлган муассасалардан бирига айланди. Бош врач Абдуваҳоб Араббоев раҳбарлигидаги жамоа ҳар бир инсонга меҳр ва эътибор билан муносабатда бўлиб, замонавий тиббий хизмат кўрсатишда фидокорона меҳнат қилмоқда.

Categories
Ташаббус Факт-рақамларда

Фарғонада “Кексалар ҳафталиги”: Нуронийлар саломатлиги эътибор марказида

Ўзбекистонда 2–8 октябрь кунлари анъанавий равишда “Кексалар ҳафталиги” ўтказилди. Мазкур ҳафталик доирасида бутун мамлакат бўйлаб нуронийларнинг саломатлигини асраш ва уларга муносиб тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилди.

Categories
Ташаббус

Фарғона Жамоат Саломатлиги институти кутубхонаси – бўлажак шифокорлар маънавий маскани

Шифокор амалиётда зеҳнли, хушмуомала ва ўз ишининг устаси бўлиши билан бирга, кенг билимга эга бўлиши зарур. Шу боис замонавий тиббиётда назарий тайёргарлик ҳамиша мустаҳкам бўлиши керак.

Categories
Ташаббус

Электро-муравей шифокорларга қанот бўлди

Яқинда Олтиариқ туманидаги “Оқ бўйра” оилавий шифокор пунктида янгилик рўй берди — маҳаллий тадбиркорлар ташаббуси билан патронаж ҳамширалар учун замонавий уч ғилдиракли электр скутер — “Электро-муравей” совға қилинди.

Categories
Ташаббус

Сайёр қабул — халқ дардига ечим, муаммоларга амалий ёрдам

Қува тумани Турк-Ровот маҳалла фуқаролар йиғинида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабулни бошқарма бошлиғининг ўринбосари Рамзиддин Ўтабоев ўтказди. Унда туман поликлиникаси мудири, маҳалла фаоллари ва масъул соҳа вакиллари иштирок этди.

Categories
Ислоҳот Ташаббус

D-MED дастури: Аҳоли қандай фикрда?

Фарғона вилоятида сўнгги йилларда тиббиёт тизимида рақамлаштириш бўйича улкан қадамлар қўйилди. Бу жараёнда алоҳида аҳамият касб этган D-MED электрон тиббий ахборот тизими орқали фуқаролар шифокори билан бевосита алоқа қила олиш, электрон тиббий карта юритиш, таҳлил натижаларини кўриш ва навбатга туриш имконига эга бўлишмоқда. Бу — фақат дастур эмас, балки тиббий хизмат сифатини тубдан яхшилашга қаратилган янги ёндашувдир.