Фарғона Жамоат Саломатлиги институти кутубхонаси – бўлажак шифокорлар маънавий маскани

Шифокор амалиётда зеҳнли, хушмуомала ва ўз ишининг устаси бўлиши билан бирга, кенг билимга эга бўлиши зарур. Шу боис замонавий тиббиётда назарий тайёргарлик ҳамиша мустаҳкам бўлиши керак. Чунки касбини севиб, билим олишга интилаётган ҳар бир талаба келгусида етук мутахассис сифатида камол топиши табиий.

Фарғона Жамоат Саломатлиги институти кутубхонаси ҳам айнан шу йўналишда хизмат қилмоқда. Бу ерда 27 мингдан зиёд қўлланма ва турли йўналишлардаги китоблар, жумладан, 3 мингдан ортиқ хорижий адабиётлар талаба ва ўқитувчилар ихтиёрига тақдим этилган. Шу боис кутубхона дарвозаси ҳеч қачон талаба-ёшлардан бўшаб қолмайди.

Ҳозирги кунда кутубхонамизда 4 мингга яқин аъзо фаолият кўрсатмоқда, — дейди институт кутубхонаси раҳбари Ҳилола Каримова. — Талабалар учун янада қулайлик яратиш мақсадида хизматларимиз босқичма-босқич рақамлаштирилмоқда.

photo_2025-09-16_06-39-09 (2)
photo_2025-09-16_06-39-09
photo_2025-09-16_06-39-11 (4)
photo_2025-09-16_06-39-11 (5)
photo_2025-09-16_06-39-13 (3)
photo_2025-09-16_06-39-10 (4)

Сўнгги вақтларда кутубхонага 10 та замонавий компьютер олиб келинди ва яқин орада улар сони икки баробарга етказилади. Энди талабалар кутубхона базасидан электрон китоб юклаб олиши, интернетдан эркин фойдаланиши мумкин. Шунингдек, яқинда инфокиоск ҳам ўрнатилиб, китобларни расмийлаштириш жараёни тўлиқ рақамлаштирилди. Аъзолик билетлари ҳам электрон тизим орқали берилаётгани вақт ва имкониятдан самарали фойдаланишга замин яратмоқда.

Институт кутубхонаси — бўлажак шифокорларнинг билим олиш жараёнида ишончли ёрдамчисига айланиб, уларнинг касбий ривожига хизмат қилмоқда.

Суратлар муаллифи Муқимжон Қодиров.