Categories
Ислоҳот Янгиликлар

Соғлиқни сақлаш вазири Фарғонада: ислоҳотлар амалда синовдан ўтмоқда

Соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг жойлардаги ижроси ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини баҳолаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров Фарғона вилоятига ташриф буюрди.

Categories
Янгиликлар

Хитойда жамоат ҳожатхоналарида сийдик таҳлилини ўтказиш мумкин — натижалар смартфонга юборилади

Хитойдаги баъзи жамоат ҳожатхоналари эндиликда фақатгина эҳтиёж учун эмас, балки сизнинг соғлиғингизни текшириш имконини ҳам таклиф қилмоқда. Янги технологиялар билан жиҳозланган писсуарлар сийдик орқали бир қатор тиббий кўрсаткичларни таҳлил қила олади.

Бу футуристик ускуналар ҳозирча Пекин ва Шанхай каби йирик шаҳарларда жорий этилган бўлиб, келгусида мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам кенг жорий этилиши режалаштирилган. Айни пайтда мазкур тизим фақат писсуарлар учун мўлжаллангани боис, аёллар ҳали ундан фойдалана олмаяпти. Таҳлил натижалари нафақат муайян хасталикларнинг белгилари ҳақида, балки организмда қандай моддалар (минераллар, витаминлар ва ҳоказо) етишмаётгани борасида ҳам маълумот беради.

Categories
Янгиликлар

Битирувчилар — юракда масъулият, кўзда орзу билан йўл олдилар

Фарғона шаҳридаги “Эко шаҳар” ҳудудида жойлашган амфитеатрда Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти битирувчилари учун унутилмас ва тантанали маросим ташкил этилди. Жорий ўқув йилида институтни 1089 нафар битирувчи якунлади. Улардан 131 нафари чет эллик талабалардир.

Categories
Янгиликлар

Бошқарма бошлиғи Данғарадаги тиббий кўрик жараёни билан танишди

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари, вилоятнинг энг малакали мутахассислари, етакчи шифокорларидан иборат махсус гуруҳ вилоятнинг 19 та ҳудудига бўлинган ҳолда шаҳар ва туманларда аҳолининг касалланиш структураларини ўрганиш мақсадида кенгайтирилган ва илмий асосланган тиббий кўриклар ўтказмоқда.