Фарғона вилоятида “Йилнинг энг яхши IT-оператор ҳамшираси” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур танлов “Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасида ҳамширалар, жумладан IT-оператор ҳамширалар ўртасида тушунтириш ва рағбатлантириш ишларини кучайтириш, илғор мутахассисларни аниқлаб, эътироф этиш, ахборот технологияларидан самарали фойдаланишни баҳолаш ҳамда соҳада соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида ташкил этилди.
Унда шаҳар ва туманлардаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида фаолият юритаётган 19 нафар мутахассис иштирок этди.
Якуний натижаларга кўра, Фарғона шаҳар 2-сонли оилавий поликлиника IT-оператор ҳамшираси Шаҳнозахон Субхонбердиева 1-ўринни қўлга киритди.
Марғилон шаҳар 1-сонли оилавий поликлиника IT-оператори Неъматилло Носиров 2-ўринни эгаллаган бўлса, Данғара тумани кўп тармоқли марказий поликлиника IT-оператор ҳамшираси Элмира Ўринова 3-ўрин соҳиби бўлди.
Ғолиб ва иштирокчилар фахрий ёрлиқ, диплом, статуэтка ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Биринчи ўрин соҳиби кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этади.
Тадбир Фарғона вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши ижроия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон ҳамширалар ассоциацияси вилоят бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
———————–