Categories
Янгиликлар

Генетика ва қалқонсимон без: нега баъзи касалликлар “яширин” кечади?

Бугунги кунда қалқонсимон без касалликлари энг кўп учрайдиган эндокрин муаммолардан бири ҳисобланади. Бироқ шифокорлар таъкидлашича, бу касалликларнинг барчаси ҳам оддий таҳлиллар орқали тўлиқ аниқланавермайди. Сабаб — генетика.

Categories
Мутахассис минбари

Тиббиёт ходимлари ОИВ инфекциясидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугунги кунда тиббиёт ходимлари, айниқса турли муолажаларни бажараётган ўрта тиббиёт ходимлари орасида ОИВ инфекцияси юқиш хавфи сақланиб қолмоқда. Сабаби, улар иш жараёнида қон ва бошқа биологик суюқликлар билан доимий мулоқотда бўладилар.

Categories
Эътироф

Исмигул Республика босқичига йўл олди

Фарғонада “Ҳамшира – 2026” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Танловнинг амалий босқичи 17 апрель куни Республика ўрта тиббиёт ва фармацевт ходимлари малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази Фарғона ҳудудий филиалида, назарий босқичи эса шу куни Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Фарғона филиалида ўтказилди.

Categories
Янгиликлар

Қувада тиббий хизмат сифати таҳлил қилинди

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда айрим камчиликларга йўл қўйилгани қайд этилиб, масъул ходимларга нисбатан тегишли чоралар белгилаб олинди. Келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар ҳам аниқ белгилаб берилди.

Categories
Ислоҳот

Пойтахт ва ҳудуд шифокорлари ҳамкорлигида ноёб амалиёт

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 декабрдаги топшириқлари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 26 мартдаги 400-сонли буйруғи ижроси доирасида Фарғона вилоятида навбатдаги амалий тадбирлар ўтказилди.

Categories
Мутахассис минбари

Менингококк инфекцияси куз–баҳорда нега кўпаяди?

Бир қарашда оддий шамоллашга ўхшаш бошланган бу касаллик айрим ҳолларда жуда тез оғирлашиши мумкин. Шифокорлар айтишича, куз-қиш ва эрта баҳор ойларида менингококк инфекцияси кўпроқ учрайди. У қандай юқади? Қандай белгилари бор? Ундан қандай ҳимояланиш мумкин?

Categories
Эътироф

Инсон қалбига нур улашган шифокор

74 ёш – бу фақат сана эмас, балки фидойилик, садоқат ва ибрат рамзи. Иномжон Ахмедович Тўхтасинов ўз умрини инсон саломатлиги ва таълим ривожига бағишлаган, минглаб шогирдлар ва беморлар қалбида из қолдирган зиёли инсондир.

Categories
Янгиликлар

Фарғонада кардиоскрининг масалалари муҳокамада

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалида “Юрак-қон томир касалликларини олдини олиш ва аҳолини скринингдан ўтказиш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.