Muallif: admin
Кўз нурини асраш йўлида
Қўқон шаҳридаги Ўрда майдонида ўтказилган соғломлаштириш тадбирида юзлаб фуқаролар сайёр тиббий хизматдан фойдаланиш имконига эга бўлди. Тадбир давомида Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалининг кўчма мобил офтальмологик клиникаси аҳолига бепул кўз кўригини ташкил этди.
Фарғонада соғлиқни сақлаш тизимидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъуллари Шоҳруҳ Шораҳметов ва Умида Газиева бошчилигида Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.
Фарғонада минтақадаги энг йирик тиббий кластерлардан бири шаклланмоқда
Фарғона вилоятида қиймати қарийб 300 миллион доллар бўлган, 800 ўринли замонавий шифохона, тиббиёт университети ва ҳамширалар тайёрлаш мактабини ўз ичига олган “Fergana Plus” тиббий таълим кластери ташкил этилади. Лойиҳа Марказий Осиёдаги энг йирик соғлиқни сақлаш объектларидан бирига айланиши кутилмоқда.
Бувижонлар учун фойдали мулоқот (фото+видео)
Фарғонада 20 нафардан ортиқ фахрий бувижонлар шифокорлар билан очиқ мулоқот қилди. Учрашувда соғлом турмуш тарзи, касалликларни эрта аниқлаш ва узоқ умр кўриш сирлари ҳақида сўз юритилди. Мутахассислар иштирокчиларни қизиқтирган саволларга ҳам жавоб берди.
Она ва бола саломатлиги бўйича мониторинг ва тарғибот ўтказилди
Фарғона вилоятида она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш ҳамда аҳолига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиали мутахассислари томонидан шаҳар ва туманларда қатор тарғибот, мониторинг ва амалий ёрдам тадбирлари ташкил этилди.
Ҳамширалар онаси
Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси Хурсаной Шарипова ушбу соҳада қирқ бир йилдан буён фаолият юритиб келади.
Стерилизация — бу шунчаки тиббий ускуналарни ювиш эмас
Яқинда шифохоналарда стерилизация жараёнининг самарадорлигига таъсир этувчи омиллар ва сифат бошқаруви методларининг ролига бағишланган илмий тадқиқот иши тайёрланди. Ушбу тадқиқотда тиббиёт муассасаларида инфекция назоратини кучайтириш, стерилизация жараёнини такомиллаштириш ҳамда амалиётда учрайдиган асосий муаммоларни аниқлаш масалалари ўрганилган.
Икки карра республика ғолиби — Муқаддасхон Расулова
Муқаддасхон Расулова — суд тиббиёти соҳасида ўз меҳнати ва профессионаллиги билан танилган етакчи мутахассислардан бири. У Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Фарғона филиали Қўқон туманлараро бўлимида фаолият юритиб келмоқда. Касбига садоқати, аниқлик ва масъулиятли ёндашуви билан у соҳада юқори натижаларга эришиб, икки карра республика ғолиби сифатида эътироф этилган.
Ҳаётини ҳақиқат ва адолат хизматига бағишлаган инсон
Инсон умри — босиб ўтилган йўл, ортда қолган из ва одамлар хотирасида сақланиб қолган эзгу амаллар билан қадрли. Шундай инсонлар бўладики, уларнинг бутун ҳаёти бир соҳа, бир касб, бир масъулият билан чамбарчас боғланиб кетади. Тиббиётнинг мураккаб ва ўта масъулиятли йўналишларидан бири бўлган суд-тиббий экспертиза соҳасида узоқ йиллар ҳалол ва фидокорона меҳнат қилган Ҳасанбой Ҳайдаров ана шундай инсонлардан эди.
Хусусий тиббиётга янги имкониятлар: Фармон амалда нимани ўзгартиради?
Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг хусусий тиббиёт ва тиббий туризмни ривожлантириш шўъбаси бош мутахассиси Дилшодбек Сотволдиев билан Президентнинг янги Фармони мазмуни ва унинг аҳоли ҳамда хусусий сектор учун аҳамияти ҳақида суҳбатлашдик.