Бувижонлар учун фойдали мулоқот (фото+видео)

Фарғона шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида “Соғлом турмуш тарзи — узоқ умр гарови” мавзусида тиббий-маърифий учрашув ташкил этилди. Унда вилоятда фаолият юритаётган “Бувижонлар мактаби” кенгашининг 20 нафардан ортиқ фахрий аъзоси қатнашди.

Учрашувни поликлиника мудири Абдуваҳоб Араббоев очиб бериб, бундай мулоқотлар аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш, профилактика маданиятини шакллантириш ҳамда соғлом ҳаёт тамойилларини кенг тарғиб этишда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Дастур давомида бир қатор мутахассислар ўз соҳаларига оид долзарб мавзулар юзасидан маъруза қилди. Хусусан, онколог Василахон Сайидрасулова, эндокринолог Гулнорахон Полвонова, травматолог Ҳумоюн Тошволдиев ва кардиолог Ойбек Ўринов касалликларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш ҳамда саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган тавсиялар билан ўртоқлашди.

Фахрийлар шифокорлар чиқишларини катта қизиқиш билан тинглаб, ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.

photo_2026-06-19_19-05-46
photo_2026-06-19_19-05-47
photo_2026-06-19_19-05-46 (3)
photo_2026-06-19_19-05-46 (2)
photo_2026-06-19_19-05-49 (2)
photo_2026-06-19_19-05-48
photo_2026-06-19_19-05-50
photo_2026-06-19_19-05-49

Очиқ мулоқот руҳида кечган учрашувда тиббий маслаҳатлар ҳаётий мисоллар асосида тушунтириб берилди.

Якунда тиббиёт ходимларининг меҳнатига юксак баҳо берилиб, уларга миннатдорчилик изҳор этилди. Шунингдек, қатнашчилар бу каби тиббий-маърифий мулоқотларни мунтазам ўтказиб бориш мақсадга мувофиқ эканини таъкидлашди.