Bo'lim: Эътироф
Ҳам шифокор, ҳам шоир
Ҳакимжон Эргашевни кўпчилик тажрибали ортопед деб билса, яна бир гуруҳ инсонлар яхшигина шоир, ижодкор сифатида тилга олишади.
Юрт фахри – Мухаммадмурод
Фарғонанинг ҳуснбахш Қува туманида 1998 йилда дунёга келган Мухаммадмурод Анваров болалигидан билимга чанқоқ, изланувчан ва орзу-қадриятларга садоқатли йигит бўлиб улғайди.
Сабр ва садоқат тимсоли – ҳамшира Розияхон
Ҳар бир инсон ҳаётида ёрдам қўлини чўзадиган, кечаси-кундузи тинмай хизмат қиладиган, садоқат билан ишлайдиган инсоний қиёфалар учрайди. Қувасой шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамшираси Розияхон Маллабоева ана шундай жонкуяр, меҳнаткаш ва сабрли инсонлардан бири.
Соҳа фидоийлари эътироф этилди
Фарғона вилоятида тиббиёт соҳасидаги самарали фаолияти, юксак масъулияти, ватанпарварлик туйғулари ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишдаги ҳиссаси билан ажралиб турувчи бир гуруҳ раҳбар ва ходимлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Примқулов томонидан тақдирланди.
Ҳаётимдан ҳам, касбимдан ҳам мамнунман
Аслида инсонни халоватда яшаши учун кўп нарсанинг кераги йўқ. Тинч- тотув ҳаёт, меҳрибон оиласи, ўзи қадрлайдиган касб ва меҳнати ортидан турмуш фаровонлиги бўлса бас, – дейди Тошлоқ туманидаги туғруқхона бўлимининг узоқ йиллик тажрибага эга ҳамшираси Кумушхон Собирова.
Фарғоналик талаба АҚШнинг STEP 1 сертификатига эга бўлди
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг 5-босқич талабаси Нурмуҳаммад Қурбонов АҚШнинг USMLE (United States Medical Licensing Examination) дастури доирасидаги STEP 1 имтиҳонини муваффақиятли топшириб, нуфузли халқаро сертификатни қўлга киритди.
Китобхон ҳамшира
Ўзбекистон туманида ўтказилган китобхонлик танлови адабиётга бўлган муҳаббат ва қизиқишни янада кучайтирди.
Шифонинг калити – хушмуомалаликда
Зарифжон ва Нигорахон 12 йил фарзанд умиди билан яшашди. Уларга фарзанд асраб олиш ёки янги турмуш қуриш ҳақида маслаҳат берганлар ҳам бўлди. Аммо ёш оила яхши ниятда уролог-андролог Бахтиёржон Восижонов қабулга келишди, унинг маслаҳати ва ташхиси асосида даволанишди.
Бир она, бир ҳаёт, бир қаҳрамон
Одатий шифокорлик куни. Қўштепа тумани марказий шифохонасида навбатдаги чақалоқ дунёга келди. Янги туғилган чақалоқ ҳаётга эндигина кириб келган пайт эди. Аммо шифокорлар учун барча ҳолат ҳам кутилганидек бўлавермайди. Она оғир ҳолатга тушиб қолди — у кўп қон йўқотди. Шу пайтда барча шошилди. Ҳар дақиқа ҳал қилувчи эди. Аммо унинг қони ноёб гуруҳга мансуб бўлгани боис, ҳеч кимдан мос қон топилмади.
Қизил сумкали жасур аёллар
Ҳар куни тонг ёруғида эл ухлаётганда, у аллақачон йўлда. Елкасида қизил сумка, юрагида масъулият. Ҳар хонадонда, ҳар бемор олдида унинг юзи, сўзи, ҳаракати муҳим. У — патронаж ҳамшира.