Соҳа фидоийлари эътироф этилди

Инсон ҳаётини асраш — жаҳон тан олган энг шарафли ва масъулиятли касблардан бири. Куну тун демай, беморлар дардига дармон бўлиш, оғриқли танларга шифо бахш этишга қасд қилган инсонлар борки, уларнинг фидокорона меҳнати доимий эътирофга, ҳурмат ва қадрлашга лойиқ.

Айни шундай эзгу мақсад йўлида шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари ҳамда даволаш-профилактика муассасаларида сидқидилдан хизмат қилаётган соҳа ходимларини рағбатлантириш — соғлиқни сақлаш тизимидаги яхши анъаналардан биридир.

Фарғона вилоятида тиббиёт соҳасидаги самарали фаолияти, юксак масъулияти, ватанпарварлик туйғулари ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишдаги ҳиссаси билан ажралиб турувчи бир гуруҳ раҳбар ва ходимлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Примқулов томонидан тақдирланди. Уларга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалар топширилди.

photo_2025-08-05_19-08-59
photo_2025-08-05_20-41-01
photo_2025-08-05_20-50-01
photo_2025-08-05_20-50-08
photo_2025-08-05_20-49-59
photo_2025-08-05_20-50-09
photo_2025-08-05_20-50-11
photo_2025-08-05_20-50-27
photo_2025-08-05_20-50-29 (3)
photo_2025-08-05_20-50-29 (5)
photo_2025-08-05_20-50-29 (2)
photo_2025-08-05_20-50-29 (4)
photo_2025-08-05_20-50-29 (6)
photo_2025-08-05_20-50-29 (7)
photo_2025-08-05_20-50-39
photo_2025-08-05_20-50-29

Эътироф инсонни руҳлантиради, унга ишонч бағишлайди. Айниқса, жамият саломатлиги йўлида бор ақлу заковатини, куч-ғайратини аямай меҳнат қилаётган тиббиёт ходимлари учун бундай рағбатлантиришлар катта маънавий қувват манбаидир. Меҳнат қадрланган жойда эса албатта муваффақият бўлади.