Меҳнатга берилган баҳо

Инсон учун йиллар давомида қилган меҳнати бир лаҳзада қадр топганини кўриш — алоҳида туйғу. Умр йўлида ортда қолган ҳар бир меҳнат, ҳар бир ҳаракат ана шундай кунларда ўз қимматини яна бир бор намоён этади.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали директори Камолиддин Раҳмоновнинг ҳам ана шундай қувончли куни. У «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди.

Бундай эътироф инсонни қувонтиради, янада катта мақсадлар сари ундайди. Мукофот муборак бўлсин!