Юракларга ҳаёт, кўзларга нур қайтди

Фарғона вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида тарихий қадам қўйилди — илк бор туғма юрак нуқсонига чалинган 16 нафар болажоннинг юрагида эндоваскуляр усулда (томир орқали, очиқ жарроҳликсиз) амалиёт муваффақиятли бажарилди.

Бу хайрли ишлар “Очиқ бюджет” лойиҳаси доирасида марказга олиб келинган замонавий S-дугали рентген аппарати ёрдамида амалга оширилди.

Юракдаги нуқсонни ёпиқ усулда бартараф этувчи бу амалиётларни шифохона мутахассислари Болалар миллий тиббиёт марказининг интервенцион кардиожарроҳи Алишер Юсупов билан ҳамкорликда бажардилар.

Untitled-8
Untitled-12
Untitled-10
Untitled-7
Untitled-9
Untitled-11
Untitled-4
Untitled-6
Untitled-5
Untitled-2
Untitled-1
Untitled-3

Энг муҳим жиҳати — ҳар бир болага керак бўлган қимматбаҳо юрак оклюдерлариBright Future” халқаро фонди томонидан ҳомийлик асосида тақдим этилди. Шу тариқа, кам таъминланган 16 оила фарзанди яна соғлом ҳаётга қайтиш имконига эга бўлди.

Авваллари бундай юқори технологияли операциялар Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида амалга ошириларди. Энди эса бу имкониятнинг ўзи вилоят болалар шифохонасида пайдо бўлди — бу эса нафaқат беморлар, балки уларнинг ота-оналари учун ҳам катта қулайлик яратди.

Амалиётдан сўнг болажонларга ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари топширилди. Уларнинг кўзларидаги қувонч, юзларидаги табассум — бу меҳр ва эзгуликнинг энг ёрқин исботидир.