Меҳр ва эътибор — инсон қадри йўлида

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилояти минтақавий филиали раҳбарияти ва мутахассислари панэнцефалит билан курашаётган болажонлар ҳолидан хабар олди.

Ташриф давомида болаларнинг саломатлиги ва даволаниш жараёни ўрганилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича зарур чоралар белгиланди. Оилаларга дори-дармонлар, озиқ-овқат ва рўзғор учун зарур маҳсулотлар етказиб берилди.

Баъзан инсонга катта ёрдамдан кўра, унинг ҳолидан хабар олиб, ёнида эканингизни билдиришнинг ўзи ҳам катта далда бўлади.