Muallif: admin
Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 4500 дан ортиқ жарроҳлик амалиёти ўтказилди
Бундай операциялар сони ортиши эса мураккаб жарроҳлик ёрдамини вилоятнинг ўзида олиш имкониятини кенгайтирмоқда.
Уйдан чиқмасдан шифокор қабулига навбат олиш мумкин
Кеча поликлиникамизга келган беморлардан бири шифокор ҳузурига уйидан туриб навбат олган эди. У поликлиникага белгиланган вақтда келди ва қабул жараёни ортиқча кутишсиз ташкил этилди. Бу — рақамли тиббиёт тизими яратаётган энг оддий, аммо муҳим қулайликлардан бири.
Фарғонада гепатитга қарши кураш: таҳлиллар, скрининг ва профилактика
28 июль — Халқаро гепатитга қарши кураш куни муносабати билан Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида давра суҳбати ва амалий тадбирлар ташкил этилди. Тадбирда вирусли гепатитларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва даволаш масалалари муҳокама қилинди. Мутахассислар келтирган рақамлар эса гепатитга қарши кураш нафақат профилактика, балки яширин кечаётган касалликларни аниқлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини кўрсатди.
Инсон қадри устувор бўлган ислоҳотлар
Мустақиллик йилларида инсон саломатлиги энг устувор қадриятга айланди. Риштон туманида она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар бунинг амалий ифодасидир.
Соғлиқни сақлаш тизимида нималар ўзгармоқда?
Фарғона вилояти Кенгаши сессиясидан репортаж. Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Примқулов соҳада 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида […]
Сайёр қабул доирасида аҳоли учун бепул офтальмологик кўрик ташкил этилди
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Жалолиддин Асомутдиновнинг Фарғона туманида ўтказган сайёр қабули доирасида аҳоли учун кенг қамровли тиббий кўрик ташкил этилди.
Комиловлар хонадонида уч нафар қизалоқ дунёга келди
Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалида оиланинг уч нафар қизалоғи дунёга келди. Ота-она фарзандларига Самия, Саъдия ва Сумайя деб исм қўйишди.
ОИВ профилактикаси: инфекциянинг олдини олишда нималар муҳим?
ОИВ ҳақида тўғри ва ишончли маълумотларни кенг тарқатиш профилактиканинг энг самарали усулларидан бири ҳисобланади. Хабардорлик инсонни хавфли ҳолатлардан сақлашга ёрдам беради.
Нурга элтувчи ислоҳотлар
Кўриш қобилияти инсон учун энг бебаҳо неъматлардан бири. Уни асраш ва тиклаш эса замонавий тиббиётнинг энг муҳим вазифаларидан. Бугун Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалида айнан шу мақсад йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Фарғонада эндокрин касалликлар бўйича вазият таҳлил қилинди
Фарғона шаҳрида вилоят даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари ҳамда эндокринолог мутахассислар иштирокида эндокрин касалликлар бўйича мавжуд эпидемиологик вазият, соҳадаги муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари муҳокама қилинди.