Сайёр қабул доирасида аҳоли учун бепул офтальмологик кўрик ташкил этилди

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Жалолиддин Асомутдиновнинг Фарғона туманида ўтказган сайёр қабули доирасида аҳоли учун кенг қамровли тиббий кўрик ташкил этилди.

Тадбирда вилоятдаги даволаш-профилактика муассасалари мутахассислари иштирок этиб, юзлаб фуқароларга малакали тиббий хизмат кўрсатилди.

Жумладан, Республика ихтисослаштирилган Кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали жамоаси ҳам фаол қатнашди. Шукурилло Асқаров бошчилигидаги мутахассислар — Илғорбек Эшматов ва Аъзамжон Тоиров кўз касалликлари бўйича мурожаат қилган фуқароларни қабул қилди.

Кўчма мобил офтальмологик клиникада 55 нафар бемор бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга тегишли тавсиялар ҳамда даволаниш бўйича йўлланмалар берилди.