Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 2025 йил давомида жами 4536 та жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Шулардан 2863 таси юқори технологияли ва каминвазив операциялар бўлиб, улар интервенцион кардиология, эндопротезлаш ва лапароскопия, оториноларингология ҳамда нейрохирургия йўналишларига тўғри келади.

Қувонарлиси, мазкур амалиётлар оғир касалликларни самарали даволаш, асоратлар хавфини камайтириш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилмоқда. Бундай операциялар сони ортиши эса мураккаб жарроҳлик ёрдамини вилоятнинг ўзида олиш имкониятини кенгайтирмоқда.