Шифохонага 1.3 млрд сўм маблағ сарфланди

Кейинги йилларда юртимизнинг барча ҳудудларидаги тиббиёт муассасалари фаолиятини рақамлаштириш чоралари кўрилмоқда. Шу мақсадда замонавий технологиялар ўзлаштириляпти ва “ақлли” ускуналар келтириб ўрнатиляпти.

Яқинда вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 144 дона замонавий моноблок, 50 дона принтерлар сотиб олди. Бунга «Ташаббусли бюджет» нинг 1.3 млрд сўм маблағи жалб этилди.

Бундан ташқари марказга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан 5 дона компютер, 13 дона рангли принтерлар берилди. Бугунги кунда мазкур компютер техникалари бўлимларга тарқатилиб, шифохонадаги барча хизматлар рақамлаштириш орқали амалга оширилмоқда. Шунингдек, поликлиника ва стационар бўлимлар тўлиқ DMED дастурида ишламоқда.

Бу эса тизимнинг ҳаётга татбиқ этилиши шифокорларнинг иш самарадорлигини ошириши, беморларга эса тезкор ва аниқ тиббий ёрдам кўрсатилишига замин яратмоқда.