Соғлом ва узоқ умр кечириш учун қулай яшаш шароити, соф табиий муҳит ва замонавий тиббий хизматнинг ўрни беқиёс. Юртимизда сўнгги йилларда бу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида аҳоли орасида касалланиш кўрсаткичи камаймоқда. Халқимизнинг ўртача умр кўриш давомийлиги ҳам ортиб бормоқда.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,1 ёшга етди. 1991 йили 66,4 ёш эди.
Бошқа давлатларда қандай?
Масалан, Япония аҳолиси узоқ умр кўрувчи давлат ҳисобланади. Бу ерда ўртача умр кўриш давомийлиги 87 ёшни ташкил қилади. Германияда эса 81,7 ёш.
АҚШ ва Хитойда – 77 ёш. Росстатнинг сўнгги мавжуд маълумотларига кўра, Россияда ўртача умр кўриш кўрсаткичи 73,4 ёшга етганини маълум қилган.
Бразилияда ўртача умр кўриш эркаклар учун 69 ёш, аёллар учун 76 ёш этиб белгиланган.
Аммо, Зимбабведа ўртача 40 ёшга тўлмаган эркаклар ҳам, аёллар ҳам яшамайди. ОИТС эпидемиясидан азият чекаётган бу мамлакатда ўртача умр кўриш 36 ёшни ташкил қилади.