Президент Шавкат Мирзиёев янги фармонни имзолади. Ҳужжатда давлат хизматчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини жорий этиш чора-тадбирлари киритилган.
Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб, давлат идораларидаги ошхоналарда соғлом озиқ-овқат маҳсулотларини жорий этиш, ширин, ёғли ва унли маҳсулотлар ҳамда бошқа турдаги зарарли таомларни сотишни чеклаш бўйича топшириқ берилди.
Шунингдек, давлат хизматчилари йилига камида бир марта тиббий кўрикдан ўтиши шарт.
2025 йил 1 августдан бошлаб, давлат органларида ҳар бир иш кунининг маълум бир вақтида мажбурий жисмоний тарбия ва ҳаракат фаоллиги тадбирлари бошланади.