Водилда тарихий операция амалга оширилди

Фарғона тумани маркази Водил шаҳарчасидаги марказий шифохонасида илк бора тарихий воқеа — буккал уретропластика «Double Face» амалиёти бажарилди. Операцияни Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали мутахассислари Илҳом Ҳошимов ва Фарход Қорабоев билан биргаликда маҳаллий жарроҳлар ҳамкорлигида ўтказишди.

—Бемор 45 ёш. У анамнезидан 3 йил аввал уретрани катетерлаш муолажасини ўтказган, — дейди жарроҳ Ҳошимов. — Унда сийиш актида ўзгариш, кучаниш билан сийиш кузатилган. Яшаш жойидаги урологга мурожаат этган ва текширувлар ўтказилиб, биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида цистостомия амалиёти бажарилган эди. Бугун эса мураккаб операцияни мувафаққиятли ўтказдик.

Соҳадаги навбатдаги ютуқ — юқори технологик тиббий хизматларни марказдан жойларгача етказиш мақсади эди. Энди бу ташаббус ҳаётга татбиқ этиляпти.