Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалига Ўзбекистон карлар жамияти Фарғона вилояти ҳудудий бўлимидан эшитишида нуқсони бор аёл-қизлар таклиф этилди.
Уларга онкомаммолог ва онгинеколог шифокорлари томонидан, сурдо таржимон ёрдамида сут бези ва бачадон бўйни саратони мавзусида маъруза ўқилди ва бепул тиббий кўрик ўтказилди.
Кўрикдан ўтган 52 нафар фуқароларнинг 8 нафарида касаллик аниқланди, 10 нафар аёлда симптоматик даво тавсия этилди. 3 нафарига чуқурлаштирилган текширувдан ўтказилиши белгиланди.
Мазкур тадбир Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ташкилланди.