Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилояти минтақавий филиалида даволанаётган беморлар учун дастурхон ёзилди.
Беморлар учун миллий таомимиз — ош тайёрланиб, уларга байрам кайфияти улашилди. Раҳбарият ва тиббиёт ходимлари беморларни қутлаб, уларга мустаҳкам соғлиқ ва тезроқ шифо тиладилар.

Баъзан бемор учун дори-дармон билан бир қаторда эътибор ва илиқ муносабат ҳам муҳим.
—————————