Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Дастлаб етакчининг беш йиллик фаолият ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари тингланди. Жамоа шартномалари орқали ўрта ҳисобда бир ходимга сарфланган маблағ 2022-йилда 5 млн. 431 минг сўмни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2025-йилга келиб 10 млн. 523 минг 714 сўмга етганини кўриш мумкин.
Фаолият давомида Меҳнат инспекцияси томонидан 6 минг 564 нафар ходимларнинг ҳуқуқлари тикланиб, уларнинг фойдасига 5 млрд. 670 млн. 343 мин сўм маблағ ундириб берилишига эришилди.
Ўтказилган жамоатчилик назорати даврида ходимларни қонуний ҳуқуқлари бузилиш ҳолатлари аниқланиб, кўрилган чора-тадбирлар натижасида 4 401 нафар ходимларнинг ҳуқуқлари тикланиб, уларнинг фойдасига 4 млрд. 537 млн. 433 минг ундириб берилди.
Судларга 62 та даъво киритилиб, 659 нафар ходимларнинг ҳуқуқлари тикланиб, уларнинг фойдасига 1 млрд. 152 млн. 910 минг сўм маблағ ундириб берилишига эришилди.
Қайд этиш керакки, тадбиркорлик субъктларида меҳнат қилиб келаётган ишчи-ходимларни касаба уюшмаси ҳимоясига олиш, улар ўртасида касаба уюшма афзалликларини тушунтириш орқали аъзолар сони 34 минг 743 нафарга етди.
Меҳнат муҳофазаси масалаларига жиддий эътибор қаратилди. Хусусан, 2021-2025 йилларда ташкилотларда ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касб касалликларининг олдини олишга қаратилган 5 604 та тадбир ўтказилиб, ушбу тадбирлар учун 536 млрд. 621 млн. 352 минг сўм маблағ сарфланди.
Ходимларни иш берувчи томонидан вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтиши учун 24 млрд. 181 млн сўм маблағ йўналтирилди. Шунингдек, ҳисобот даврида иш берувчилар томонидан ходимларни махсус кийим бош ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш учун 55 млрд. 305 млн. 436 минг сўм маблағ сарфланган.
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида Жамоа шартномалари ва тармоқ келишувлари орқали 9 минг 152 нафар, шундан 4 минг 863 нафари ўз ҳудудларидаги диққатга сазовор қадамжоларга, 4 минг 144 нафарини тарихий шаҳарларга, 145 нафар Қозоғистон Республикаси Туркистон шаҳрига саёҳатларга олиб борилди.
Ўтган беш йил давомида тиббиёт муассасаларида меҳнат қилиб келаётган 7 минг 844 нафар ходимлар ва уларнинг яқин қариндошлари Ўзбекистон касаба уюшмалари тасарруфидаги санаторийларда саломатликларини мустаҳкамладилар. Бу мақсадлар учун ижтимоий-суғурта бюджети ҳисобидан 11 млрд. 569 млн. 873 минг сўм, Касаба уюшма бюджети ҳисобидан 10 млрд. 491 млн. 416 минг сўм жами 33 млрд. 61 млн. 289 минг сўм маблағ йўналтирилди.
Ўтган давр мобайнида тиббиёт ходимларнинг 42 минг 847 нафар фарзандлари вилоятдаги соғломлаштириш оромгоҳларида дам олдирилди.
Юртимизда нишонланадиган байрамлар арафасида меҳнат фахрийлари, ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган оилалар, “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга моддий ёрдамлар кўрсатилди. Умуман олганда, энг катта эътибор аъзоларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишларига қаратилди.
Маърузаларни тинглаган делегатлар Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти ташкилоти фаолиятини қониқарли деб баҳоладилар.
Шундан сўнг Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти кенгаши раислигига номзодлар кўрсатилди. Яширин овоз бериш йўли орқали ўтказилган сайлов натижасига кўра энг кўп овоз тўплаган Шоҳидахон Каримова Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти кенгаши раислигига сайланди.
Конференцияда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгаши раиси Фарҳоджон Ханапияев, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгаши раиси ўринбосари Абдуғаффор Салихов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев ва 74 нафар делегатлар иштирок этдилар.