Тошлоқ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Акмал Шерматов 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тиббиёт бирлашма сафида узоқ йиллар фаолият юритган фахрийлар ва ўз хизматини виждонан бажарган ходимларни қутлаб, эсдалик совғалари билан тақдирлади.
Тадбирда сўзга чиққанлар, тизимда халқимиз саломатлиги йўлида кечаю кундуз садоқат билан хизмат қилиб келаётган тиббиёт ходимларини байрам билан табриклаб, келажакда шарафли ва машаққатли ҳамда масъулиятли фаолиятларида муваффақиятлар тилади.