Данғарада эндокринологлар томонидан ўқув семинар ташкил этилди

Данғара туманида аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, хусусан, қандли диабетнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари давом этмоқда.

«Оқжар» МФЙда “Диабет мактаби” мавзусида туман эндокринологлари томонидан ўқув семинар ташкил этилди. Унда патронаж ҳамширалар ҳамда аҳолига йод етишмовчилиги билан боғлиқ касалликлар профилактикаси, қандли диабет касаллиги ҳамда унинг оқибатларининг олдини олиш бўйича маълумотлар берилди.