Фарғона вилоятида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва жойида ҳал этиш мақсадида ташкил этилаётган сайёр қабуллар тизимли равишда давом эттирилмоқда. Навбатдаги шундай учрашув Олтиариқ туманида ўтказилди.
Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Рамзжон Ўтабоев ва бошқарма мутахассиси Орифжон Абдуллаев, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда 40-оилавий поликлиника масъул ходимлари иштирокида “Зилол” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабул давомида аҳолининг муаммоларини тинглаш, уларга амалий ёрдам бериш, соғлиқни сақлаш тизимидаги хизматлардан фойдаланишда юзага келаётган тўсиқларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди. Қабул жараёнида 16 нафар фуқаро шахсий ва ижтимоий масалалар юзасидан мурожаат қилди. Улардан 5 таси турли муаммоли ҳолатларга тааллуқли бўлиб, шулардан 3 таси шу ернинг ўзида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар эса назоратга олиниб, босқичма-босқич ҳал қилиниши белгиланди.
Фуқаролар сайёр қабулдан мамнун бўлиб, тизимдаги очиқлик ва етиб бориш сиёсати учун ўз миннатдорчилигини изҳор этишди. Ушбу мулоқотлар аҳоли ва соҳа масъуллари ўртасида ишончни мустаҳкамлаш, муаммоларни ошкора муҳокама қилиш ва амалда ечим топиш имконини яратиб бормоқда.
Фарғона вилоятидаги бундай сайёр қабуллар аҳоли мурожаатларини самарали кўриб чиқиш ҳамда тиббий хизмат сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.