Марғилон шаҳар Тез тиббий ёрдам станцияси янги бинода иш бошлади

Янги йил байрами шукуҳи. Бугун, Марғилон шаҳар Тез тиббий ёрдам станцияси янги бинода иш бошлади.

“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси ҳисобидан мазкур бинони жорий таъмирлаш учун 1.3 млрд сўм маблағ ажратилган.

Тез тиббий ёрдам станцияси ҳудуддаги 55 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 250 мингдан зиёд аҳолига тез тиббий ёрдам хизматини кўрсатиб келмоқда.

Тантанали очилиш маросимида шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов, Республика тез тиббий ёрдам маркази Фарғона филиали директори Баҳромжон Ташбалтаев ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.