Марғилон шаҳрида 1-оилавий поликлиника биноси мукаммал таъмирланиб фойдаланишга топширилди.
“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 1.3 млрд сўм эвазига битказилган мазкур тиббиёт муассасаси “Ариқ бўйи”, “Бобур”, “Ёвқочар”, “Ёйилма”, “Пичоқчи”, “Тут-таги”, “Тоғлиқ”, “Узумзор” маҳалласида яшовчи 35 минг нафардан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.
350 қатновга мўлжалланган шифо масканида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган барча имкониятлар етарли.
Очилиш маросимида кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.