Фиброз нима?

—Ўзбекчиликда наҳорги ош тадбири бор. Эрталабда организм уйғонмасдан, оғир овқат – ёғли ош еймиз. Булар эса нотўғри, — дейди кардиолог Фаттох Мирзаев. — Агар соғлом турмуш тарзига риоя этмасак, тўғри овқатланмасак организмимизда ўзгаришлар пайдо бўла бошлайди. Қон-томирларда ёғ, юрак клапанларида туз йиғилади. Натижада клапанлар қаттиқлашиб, фиброзга ўтади ва клапанлар ишлаши сусайиб бораверади. Охир оқибат инсон жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлади.

Мазкур видеолавҳада Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалида ўтказилган яна бир амалиёт ҳақида сўз юритилади.