Мукофот олган илк чўнғаралик аёл. Қийин шароитларда ҳалол меҳнат қилиб, ҳамқишлоқлари эътиборига тушган доя. Чегаралардан бемори билан ўтолмай эзилган кунларини кўп эслайди у!
Юртбоши кўксига «Соғлом турмуш» медалини қадаганида эса қийинчиликлар ортида эътироф борлигини чин дилдан ҳис этди.
Риштон туманидаги «Чўнғара-Зилол» оилавий шифокорлик пункти дояси Лутфинисо Полвонова – студиямиз меҳмони.