Фарғона — тиббий туризмнинг янги манзили!

Бугун дунёда тиббий туризм нафақат соғлиқни тиклаш, балки мамлакат обрўсини оширишда ҳам муҳим йўналишга айланди. Шундай марказлар борки, улар ҳақида нафақат юртимизда, балки қўшни давлатларда ҳам ҳурмат ва ишонч билан сўз юритилади.

Шулар сирасида — Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиали алоҳида эътиборга лойиқ.

Бу ердаги тиббий хизматлар сифатини нафақат маҳаллий аҳоли, балки чет эллик беморлар ҳам юксак баҳоламоқда. Сабаби — марказ жаҳон стандартларига мос энг сўнгги замонавий жиҳозлар ва инновацион усуллар билан жиҳозланган.

Айниқса, сўнгги йилларда кенг қўлланилаётган кесмасдан бажариладиган замонавий операциялар кўплаб беморлар ҳаётини енгиллаштирди, уларга умид ва сиҳат бахш этди.

03
02
05
01
04

Соғлом ҳаёт сари чегара билмас меҳр

Сўнгги йилда марказда Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Россия Федерацияси, ҳатто Туркиядан келган беморлар муваффақиятли даволанди.

Бу йилнинг ўзида эса Қирғиз Республикаси ва Тожикистондан келган беморлар сони янада ортди.
Фақатгина Қирғиз Республикасидан 2025 йилнинг 9 ойида 11 нафар бемор келиб, соғлигини тиклаб, миннатдорлик ила юртига қайтгани — бу марказдаги ишонч ва маҳоратнинг ёрқин ифодасидир.

Муҳим омил — ишонч ва сифат

Марказ фаолиятидаги асосий тамойил — беморнинг ишончи ва соғлом натижа.
Ҳар бир жарроҳлик амалиётида нафақат тиббий билим, балки инсонпарварлик, меҳр ва масъулият устувор аҳамият касб этади.

Фарғона филиали нафақат вилоят, балки бутун мамлакат нуфузини ошираётган тиббий марказлардан биридир.
Чет эллик беморларнинг бу ерга бўлган қизиқиши ортиб бораётгани — бу ердаги ишончли соғлом муҳит, юқори малакали шифокорлар ва замонавий тиббий хизматлар самарасидир.

Фарғона — шифо ва сифат марказига айланиб бормоқда!

——————————–