Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Фото: ССВ Матбуот хизмати.

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Жуманов Анваржон Азимжонович Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

А. Жуманов 1998-йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаб, меҳнат фаолиятини Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли шифохонаси шифокори сифатида бошлаган.

Турли йилларда Данғара туман тиббиёт бирлашмаси лаборатория-диагностика бўлими бошлиғи, бирлашма бошлиғи ўринбосари, бош шифокори, Қўқон шаҳридаги 6-сон оилавий поликлиника бош шифокори каби масъул лавозимларда ишлаган.

А. Жуманов тайинловга қадар Данғара туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.