Category: Ислоҳот
Фарғонада эндокринология хизмати қандай ўзгармоқда?
Филиалдаги “Диабет мактаби”да хасталик билан оғриган беморларга илмий асосланган тавсиялар бериш, фойдали кўникмаларни ҳосил қилишига кўмаклашиляпти.
Фарғона шаҳар поликлиникасида диагностика имкониятлари кенгайди
Фарғона шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси капитал таъмирдан сўнг замонавий қиёфа касб этди. Муассасада беморлар ва тиббиёт ходимлари учун қулай шароитлар яратилиб, хоналар янги тиббий ускуналар билан жиҳозланди.
Трансплантология соҳасида Беларусь билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Рамзбек Ўтабоев бошчилигидаги Ўзбекистон тиббиёт делегацияси Беларусь Республикасида хизмат сафарида бўлди.
Кўз касалликларида биринчи манзил қаер?
Фарғонадаги Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази филиали поликлиникасига келган бемор бу саволларга жавоб излаб сарсон бўлмайди.
Фарғонада минтақадаги энг йирик тиббий кластерлардан бири шаклланмоқда
Фарғона вилоятида қиймати қарийб 300 миллион доллар бўлган, 800 ўринли замонавий шифохона, тиббиёт университети ва ҳамширалар тайёрлаш мактабини ўз ичига олган “Fergana Plus” тиббий таълим кластери ташкил этилади. Лойиҳа Марказий Осиёдаги энг йирик соғлиқни сақлаш объектларидан бирига айланиши кутилмоқда.
Хусусий тиббиётга янги имкониятлар: Фармон амалда нимани ўзгартиради?
Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг хусусий тиббиёт ва тиббий туризмни ривожлантириш шўъбаси бош мутахассиси Дилшодбек Сотволдиев билан Президентнинг янги Фармони мазмуни ва унинг аҳоли ҳамда хусусий сектор учун аҳамияти ҳақида суҳбатлашдик.
Пойтахт ва ҳудуд шифокорлари ҳамкорлигида ноёб амалиёт
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 декабрдаги топшириқлари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 26 мартдаги 400-сонли буйруғи ижроси доирасида Фарғона вилоятида навбатдаги амалий тадбирлар ўтказилди.
Соғлиқ — тарғиботдан бошланади
Бугун тиббиёт фақат касалликни даволаш билан эмас, унинг олдини олиш билан ҳам ўлчанади. Инсон соғлом бўлиши учун доридан кўра билим, ташхисдан кўра тарғибот, касалхонадан кўра тўғри ҳаёт тарзи муҳим. Ана шу тамойилни ҳаётга татбиқ этиб келаётган жамоалардан бири — Саломатлик ва стратегик ривожланиш институтининг Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳисобланади.
Кўз нури – ҳаёт нури
Кўпинча биз кўзимизнинг қадрига уни йўқота бошлаганимиздагина етамиз. Ёш ўтиши, кундалик беэътиборлик, шифокор тавсияларига амал қилмаслик эса кўриш қобилиятининг пасайишига олиб келади. Аммо шундай паллаларда инсонга умид бағишлайдиган, кўз нурини қайта ёндиришга астойдил ҳаракат қилаётган шифокорлар бор.
Шундай масканлардан бири — Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалидир.
Қува тумани тиббиёти: ислоҳотлар, рақамлар ва янги мақсадлар
Қува тумани тиббиёт тизими 2025 йилни янгича ислоҳотлар, янгича ёндашув ва янгича руҳ билан якунламоқда. Давлат раҳбарининг тегишли фармон ва қарорларига мувофиқ, республикада 15 та туман ва шаҳарда пилот лойиҳа сифатида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилди. Қува тумани ушбу пилот туман сифатида танлаб олинди, бу эса туман тиббиётида янгича стандартларни жорий этишга йўл очди.