Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилояти ҳудудий бирлашмасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Унда 2021–2025 йилларда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, келгуси беш йиллик вазифалар муҳокама этилди.
Ҳисобот даврида ҳудудий бирлашма тизими ташкилотлари томонидан 4 419 та фуқаро мурожаати ўрганилган. Натижада истеъмолчилар фойдасига 7 миллиард 566 миллион сўмдан ортиқ қайта ҳисоб-китоб ва бошқа молиявий натижаларга эришилган. Шунингдек, 3 654 нафар истеъмолчига бепул ҳуқуқий маслаҳат берилган, ҳуқуқларни суд орқали ҳимоя қилиш бўйича 51 та даъво аризаси киритилган.
Тиббиёт муассасалари учун ҳам истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи бегона эмас. Беморга тиббий хизмат ҳақида тўлиқ ва тушунарли маълумот бериш, унинг мурожаатларига эътибор қаратиш, қонуний ҳуқуқларини ҳурмат қилиш тиббий хизмат кўрсатиш маданиятининг муҳим жиҳатларидир.
Конференцияда 2026–2030 йилларда тизим фаолиятини ривожлантириш концепцияси лойиҳаси ҳам маъқулланди. Унда мурожаатлар билан ишлашни такомиллаштириш, аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш, фаолиятни рақамлаштириш ҳамда ходимлар малакасини юксалтириш каби йўналишлар белгиланган.
———