Олтиариқ туманида “Миллий либос – маънавият кўзгуси” инсон кўрки, миллий ифтихор ифодаси шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Туман тиббиёт бирлашмаси хотин-қизлари томонидан ташкил этилган тадбирда миллийлигимизни тарғиб этувчи либослар, урф-одат, анъаналаримизни улуғловчи лапарлар, ёр-ёрлар, миллий қўшиқлар ва рақслар ижро этилди.
Мақсад–оилавий анъаналар, миллий урф-одатларни мустаҳкамлаш, ўсиб келаётган ёш авлодни қадрият ва анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялаш мустаҳкамлаш.
Тадбирга туман тиббиёт бирлашмаси ташкилий услубий бўлим мудири Нилуфархон Турдиева ташаббускор бўлди.