Янги йилнинг илк чақалоқларидан бири Олтиариқ туманида туғилди

Янги 2025 йилнинг илк сонияларида Олтиариқ тумани марказий шифохонасидаги туғруқ бўлимида ўғил чақалоқ дунёга келди. Туғилган бу чақалоқнинг вазни 3.8 килограмни ташкил қилган. 2025 йилнинг 1 январь соат 00:00да Ў.Қаххорованинг ўз чақалоғини дунёга келтиргани ҳақида туғилганларни қайд этиш китобига ёзилган.

Шунингдек, соат 00:10 да Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилоят филиалида 3.1 кг бўлган ўғил фарзанд туғилгани қайд этилди. Айни вақтда чақалоқлар ҳам, унинг оналари ҳам соғлом.

Маълумотларга кўра, 1 январь куни Фарғона вилоятида 244 нафар чақалоқ туғилган.

Янги йил байрами ва дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари туну кун ишлади.