Сиз атиги 15 дақиқа пиёда юрсангиз…

Фото: grodno.1prof.by

Пиёда юриш югуришдан кўра бўғинларингизга юмшоқроқ таъсир кўрсатадиган ва юқори интенсив кардио фаолиятга қараганда осонроқ бўлган ажойиб кардио машқ шаклидир.

Сиз атиги 15 дақиқа пиёда юришнинг кўп афзалликларини билиб олишингиз мумкин.

Кунига 15 дақиқа пиёда юриш хотиржам бўлишингизга ёрдам беради, кайфиятингиз аниқ яхшиланади. Мутахассислар ижодкорликни оширади, деган хулосага келди. Улар пиёда юриш ўтиришдан кўра ижодий фикрлашни яхшилаганини аниқлади.

15 дақиқалик пиёда юриш умр кўриш давомийлигини ошириши мумкин. Олимларнинг тадқиқоти шуни кўрсатдики, пиёда юрадиган инсонларда ўлим хавфи умуман ҳаракат қилмайдиган инсонларга қараганда анча паст. Демак, ҳар бир кичик ҳаракат ҳам муҳим аҳамиятга эга.