Офис ходими синдроми нима?

Фото: medi-salon.ru

Офис ходими синдромидан асаби бўшлар кўпроқ азият чекади. Демакки, соғлом ҳаёт кечириш ва севимли машғулот билан шуғулланишда давом этиш учун стрессли вазиятлардан ҳимояланиш зарур.

Шифокор Муроджон Ирисметовдан 10 та муҳим тавсия:

  1. Бел оғриқларидан ҳимояланишда ёки бавосил билан оғриган кишилар учун курси суянчиғига махсус ортопедик ёстиқ ўрнатиш мумкин.
  2. Ҳар икки соатда бўйин мушаклари учун машқ бажаринг. Бу бўйин остеохондрози профилактикаси ҳисобланади. Айниқса, энса ва курак соҳасида оғриқ, увишиш кузатилганида машқлар ғоят фойдалидир.
  3. Камҳаракатлик танада қон айланишини бузади. Унинг учун жисмоний фаолликни ошириш лозим. Ишни эрталабки бадантарбиядан бошлаган маъқул.
  4. 10-15 дақиқа қўл-оёқ чигалини ёзиш қон айланишини яхшилайди.
  5. Кун давомида эса зинадан пиёда кўтарилиш, вақти-вақти билан хона бўйлаб юриш керак.
  6. Компьютер қаршисида таом ейишнинг эса зиёни катта. Нега деганда, монитордан тарқалаётган нур нафақат инсон танаси, балки у истеъмол қилаётган маҳсулотга ҳам етиб боради ва уни маълум маънода зарарлайди.
  7. Тизза бўғимларининг бир хил букилган ёки ёзилган ҳолатда кўп қолиб кетиши ҳам зарар. Бўғимларнинг узоқ вақт бир хил ҳолатда қолиб кетиши натижасида унинг дренаж функцияси, озиқланиши бузилади, бунинг натижасида артроз-бўғим касаллиги келиб чиқади.
  8. Бу касалликнинг олдини олиш учун оёқлар ҳолатини алмаштириб туриш, вақти вақти билан туриб юриш, ўтирган ҳолатда велосипед ҳаракатларини олдинга ва орқага бажариш, чуқур нафас чиқариб ўтириш ва чуқур нафас олган ҳолда туриш машқларини бажариб туриш керак.
  9. Энг осон машғулот: киши нигоҳини деразадан ташқарига, бирор объектга қаратади. Сўнг яна яқиндаги нарсага қараш мумкин. Кўзларни ўнг, чап, тепага ва пастга ҳаракатлантириш ҳам фойдалидир. Бу кўз мушакларини ҳаракатга келтиради. Шунингдек, кўзни тез-тез юмиб, очиш ҳам асқотади.
  10. Компьютер қаршисида узоқ вақт ўтирмаслик керак. Кичик танаффуслар кўзга дам беради.