Аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш, донорлик ҳаракатини кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантириш ҳамда қон донорларини рағбатлантиришга қаратилган қонун лойиҳасига кўра, “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга бериладиган бир марталик пул мукофоти миқдорини ошириш кўзда тутиляпти.
Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори“ кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар шаҳар автобусларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Бундан ташқари, уларга санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш имконияти яратилади.