Азал-азалдан доялар эл орасида алоҳида эҳтиромга сазовор бўлган.
Чақалоқ дунёга келгандан кейин уни онасидан ҳам аввал қўлга оладиган инсоннинг меҳнатлари эъзозланиб, ҳар йили дунё бўйича 5 май санаси Халқаро доялар куни сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан бугун, Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашма бош ҳамшираси Ёқутхон Сиддиқова ташаббуси билан касб байрами ўтказилди.
Туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб ўтган тадбирда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида меҳнат қилаётган тиббий бригада доялари, шунингдек, кўп йиллардан бери барчага ўрнак бўлиб келаётган устоз дояларга эҳтиром кўрсатилди. Улар мақтов ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.
Шу куни ходимлар томонидан тайёрланган саҳна чиқишлари ва концерт дастурлари йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.