Вилоятда ихтисослаштирилган Ридинг марказлари ташкил этилади

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ф.Ташпулатов Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб, “Ittihad International Investment LLC” хусусий инвестиция компанияси масъуллари билан музокаралар ўтказди.

Мулоқот давомида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида умумий қиймати 70 млн долларлик уч босқичли лойиҳа кўриб чиқилди.

Дастлабки босқичда Фарғона вилоятининг барча шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларини мультиспирал компьютер томографияси ускуналари билан таъминлаш режалаштирилди. Кейинчалик, вилоятда ихтисослаштирилган Ридинг марказларини ташкил этиш, туман ва шаҳарлардан тасвирларни онлайн юбориш ҳамда лойиҳа доирасида фаолият кўрсатадиган малакали кадрлар тайёрлаш юзасидан келишувларга эришилди.