Фарғона тумани аҳолиси соғлом турмуш тарафдори

Ана шу шиор остида бугун улар пиёда юриш машғулотини ўтказдилар. Водил маҳалласига 100 нафарга яқин тиббиёт ходимлари, идора ва ташкилот вакиллари йиғилишди. Уларга туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ҳусниддин Тошбоев бош бўлди.

—Инсон мунтазам пиёда юрса қон босими меъёрлашади, кайфияти ва организмнинг умумий ҳолати яхшиланади, — дейди Тошбоев. — Шунингдек, аҳолининг ишчанлик кайфияти кўтарилади. Шунинг учун бундай тадбирларни биз мунтазам ўтказиб борамиз.

Бундан ташқари туманда «Менинг соғлом тарелкам», «Соғлом овқатланиш ярмаркаси», «Тоза қўллар» ва» Жозибадор табассум» каби мавзуларда тадбирлар ўтказиш анъанага айланган.